ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СИЁСАТИ – давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги олиб борилаётган сиёсатининг бир қисми. Жиноятчиликнинг олдини олишга доир махсус тадбирларни қўллашга қаратилган фаолият ҳисобланиб, у жиноий, жиноий–процессуал, жиноят–ижроия қонунчилиги асосида, шунинг б-н бирга тегишли фанлар, жумладан криминология фани қоидалари асосида ташкил этилади. (муал. – С.Ниёзова)