ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ – жиноятчиликнинг келажакдаги ҳолатини ифодаловчи энг умумий кўрсаткичларни аниқлаш; жиноятчилик ва унга қарши чораларнинг турли томонларини аниқлаш; жиноятчилик сабаблари ва шартларини керакли йўналишга томон ўзгартириш усулларини ишлаб чиқиш; жиноятчилик б-н кураш олиб боришни барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиб, келгусида қандай ва қанча жиноят содир бўлишини башорат қилиш. (муал. – С.Ниёзова)