Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ – илмий тадқиқотнинг аниқ мақсадларини амалга ошириш, жумладан, жиноятчилик даражасини ифодалаш кўрсаткичи. Ж.к. жиноятчилик тарқалганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткич. Ж.к.нинг мутлақ ифодаси рўйхатга олинган жиноятлар ва аниқланган жиноятчилар сони б-н коэффицент ва индексларда: аҳоли муайян даражасига тўғри келадиган жиноятлар ва уларни содир этган шахсларнинг миқдори б-н ўлчанади. Ж.к. дифференциаллашган бўлиб, баъзи жиноятларнинг, алоҳида субъектларнинг ғайриижтимоий фаоллиги ортганлигини (интенсивлигини) аниқлаш ҳамда чуқур таҳлил қилишда қўлланилади. Жамиятдаги муайян жиноий гуруҳлар содир этган жиноятларни, фош этилган жиноятчилар миқдорини ҳудуддаги аҳоли сонига нисбати жиноятчиликнинг махсус коэффициенти ҳисобланади. Бу коэффициентлар жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳ вакилларининг ғайриижтимоий фаоллик даражаси ва уларнинг бир-бирига нисбатини кўрсатади. Жумладан, вояга етмаганлар жиноятчилигининг махсус коэффициентини аниқлаш учун вояга етмаган жиноятчиларнинг умумий сонини жамиятда мавжуд бўлган вояга етмаган шахсларнинг миқдорига тақсимлаймиз ва натижа ўзгармас катталикка кўпайтирилади. Шунингдек, махсус субъектлар томонидан содир этиладиган жиноятларда Ж.к.ни аниқлашда махсус субъект, мас., ҳудудда ҳарбийлар содир этган жиноятларни шу ҳудуддаги барча ҳарбийларнинг сонига таққосланиши зарур. Ж.к.ни аниқлаш жамиятда мавжуд бўлган майда ижтимоий ва профессионал гуруҳларни ҳам ажратишни тақозо этади. Бу эса жиноятларнинг ижтимоий гуруҳлар орасида қанчалик тарқалганлигини аниқлашга имкон яратади. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига