ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи турли хил жараёнлар, ҳодисалар ҳамда омиллар; ҳуқуқ ҳамда ижтимоий ҳамкорлик нормаларига мос келиши керак бўлган фаолият; жиноятчининг шахси; мансабдор шахслар, юридик ва жисмоний шахсларга хос хислатлар. Жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида профилактика шаклларига мос келувчи турли жиҳатлар мавжуд. Профилактиканинг умумижтимоий даражасига кирадиган давлат ва жамиятнинг фаолияти фақат иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги зиддиятларни ҳал қилиш; ахлоқий-маънавий соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш; ташкилий-бошқарув соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш. (муал. – К.Пайзуллаев)