Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ

ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ – жиноятчининг асосий интеллектуал–маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатининг мажмуаси. Ж.ш.ни таҳлил этиш у содир этган қилмишни холисона тўғри баҳолаш, жумладан, индивидуал башорат қилишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ж.ш. тўғрисида ҳар томонлама ва чуқур тасаввурга эга бўлиш учун таҳлил нафақат жиноят содир этилган вақтни ва уни текшириш даврини, балки текширилувчининг ривожланишини ҳам қамраб олиши керак. Бунда жиноят содир этилишининг яширин мотивларини ҳам, психологик–психиатрик хусусиятларини ҳам баравар инобатга олиш лозим. Ж. ш. ва жиноят ўзаро боғлиқ бўлганлиги боис, жиноят иши доирасида Ж.ш. тўғрисида тегишли маълумотларни олиш жиноятни тергов қилиш фаолиятининг қисмидир. ЖК 54-м.га биноан, суд жазо тайинлаш вақтида Ж.ш.ни бошқа ҳолатлар б-н бир қаторда инобатга олиши лозим. (муал. – К.Пайзуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига