ЖИНОЯТЛАР МАЖМУИ – ЖКнинг 33-м.га кўра, ЖК Махсус қисмининг турли м.да ёки битта м.нинг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмиш содир этилганда, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, Ж.м. деб топилади. Ж.м.ни учта белги тавсифлайди: 1) шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир этилиши; 2) содир этилган қилмишлар жиноят қонунининг турли м. бўйича баҳоланиши, яъни юридик табиати бўйича турли хил жиноят ҳисобланиши; 3) бу жиноятларни шахс судлангунга қадар содир этилиши, яъни жиноятларнинг бирортаси учун ҳам жазоланмаганлиги. Ж.м. учун, шунингдек, жиноятлар кетма–кетлиги, турли вақтларда содир этилиши хосдир. Кейинги жиноий қилмиш маъмурий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик эмас, балки айнан жиноят экани эътиборга олинади. Аммо жиноят мажмуи бир қилмиш б-н иккита жиноят таркибини содир этиш ҳолларида ҳам вужудга келиши мумкин. Бу ҳолларда жиноятларнинг идеал мажмуи юз беради. (муал. – Э.Турғунбоев)