Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ

ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ – ЖК Махсус қисмининг турли м.ларида ёки битта м.сининг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни турли вақтларда содир этиб, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятларнинг реал жами юз беради. Ж.р.ж.да мустақил квалификация қилинадиган бир қанча жиноятлар турли вақтда турли қилмишлар б-н содир этилади. Мас., аввал ўғрилик (ЖК 169-м.), сўнг эса безорилик (ЖК 277-м.). Жиноятларнинг идеал мажмуидан фарқли ўлароқ Ж.р.ж.нинг ўзига хос хусусияти қилмишларнинг вақт оралиғида мос келмаслигидир. Ж.р.ж.да жиноий қилмишларни содир этиш бир вақтда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳол баъзи вазиятларгагина хос. (муал. – Э.Турғунбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига