ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ УСУЛИ – ижтимоий хавфли қилмишнинг объектив томонига тааллуқли белгилардан бири. Ж.с.э.у. унинг қандай содир этилганлиги, жараёни, услубини кўрсатади. Ж.с.э.у. қонунда муайян жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу жиноят содир қилинаётганда айбдор томонидан жиноятни содир қилишда ишлатиладиган аниқ услуб ва усуллар ёки уларнинг бир қанчаси учрайди. ЖКда Ж.с.э.у. айнан Ж.с.э.у. бир-бирига яқин жиноятларни бир-биридан фарқлаш мезонидир. Жиноят таркибининг умумий таърифи нуқтаи назардан Ж.с.э.у. икки маънода келади: а) жиноят таркиби объектив томонининг зарурий ва альтернатив белгиси сифатида; б) объектив томонининг факультатив белгиси сифатида. Биринчи гуруҳда Ж.с.э.у.нинг муайян тури аниқ бўлиши лозим. Иккинчи маънода эса Ж.с.э.у. аниқланмаса-да жавобгарлик назарда тутилади. ЖК 97-м. 2–қ. «д» бандида бошқалар ҳаётига хавфли усулда одам ўлдириш жиноятида “хавфли усул” турли кўринишда бўлиши мумкин. (муал. – Э.Турғунбоев)