Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ

ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ – ижтимоий–хавфли қилмишнинг ташқи томони бўлиб, жиноятнинг қандай содир этилганлигини кўрсатади. Жиноят объектив томонининг белгилари икки асосий гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳ белгилари ўзгармас ва ҳар бир жиноят таркиби учун хос бўлиб, усиз жиноят таркиби бўлиши мумкин эмас. Иккинчи гуруҳ белгилари эса факультатив характерга эга, улар жиноят таркибида бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳар қандай Ж.о.т.нинг зарурий белгиси – ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланувчи қилмишдир (ЖК 14-м.). Объектив томоннинг бошқа белгилари факультативдир. Биринчи гуруҳга, шунингдек, барча моддий таркибли жиноятлар учун хос белгиларга ижтимоий хавфли қилмишдан ташқари, ижтимоий хавфли оқибат ҳамда ижтимоий хавфли қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш киради. Иккинчи гуруҳга эса жиноятни квалификация қилиш учун зарур белгилар: жиноят содир қилиш вақти, жойи, шароитлари, усули, қуроли, воситаси кабилар киради. (муал. – Э.Турғунбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига