ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИК – бу аёл ва эркак кишининг ўзига нисбатан жинсий эҳтиёжни қондиришга рухсат бериш ёки бермасликка бўлган ҳуқуқи. 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс жинсий эркинлик ҳуқуқига эга 16 ёшга тўлмаган шахслар эса жинсий дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг розилиги бор ёки йўқлигидан қатъи назар, жинсий муносабатга кириши мумкин эмас. (муал. – М.Рустамбоев)