ЖИНСИЙ ЭҲТИЁЖНИ ҒАЙРИТАБИИЙ УСУЛДА ҚОНДИРИШ – жисмоний зўрлик ишлатиб, қўрқитиб, жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этиладиган ҳар қандай ғайритабиий усулдаги жинсий алоқа. ЖК 119-м. ЖКда ж.э.ғ.у.қ. учун жавобгарликнинг алоҳида турлари ҳам назарда тутилган: хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлга нисбатан (121-м.) ва ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш (128-м.). (муал. – М.Рустамбоев)