Yangi hujjatlar

ЖОСУСЛИК

ЖОСУСЛИК – давлат хавфсизлигига қарши жиноят, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиши, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки тўплаши. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Ж ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Бу қилмишни ЎзР фуқароси содир этса республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш ҳисобланиб, у давлатга хоинлик қилиш деб баҳоланади. Бу хилдаги жиноят учун 10 й. дан 20 й. гача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. Чет эл разведкаси б-н ҳамкорлик қилишга жалб этилган шахс, башарти ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри б-н ҳокимият органларига хабар берган шахс, ўзининг жиноий фаолиятини иҳтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилса жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Агар у жиноят очилишига фаол ёрдам берса ва башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, – жазодан ҳам озод этилади (ЖК 160-м.). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига