ЗЎРЛИК БИЛАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР –зўрлик ишлатиб шахснинг ҳаётига, соғлигига, жинсий эркинлигига, мулкка, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, бошқарув тартибига, жамоат хавфсизлигига, жамоат тартибига қарши содир этиладиган жиноятлар. Улар кўпинча қасддан одам ўлдириш; террористик акт; халқаро химоя ҳуқуқи бор шахсга тажоввуз қилиш; қасддан соғлиққа оғир, ўртача, енгил даражада зарар етказиш; баданга оғир шикаст етказиш; жисмоний азоб бериш, ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш; шахсни гаровга олиш; бошлиққа нисбатан зўрлик ишлатиш кабилардан иборат.