2016 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган.
Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди.
2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 149 775 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланди.
1992-2016 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.