Yangi hujjatlar

100 ёшдан ошган 14 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Унга кўра, 100 ёшдан ошган 14 нафар юртдошларимиз «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар қуйидагилар:

1. Атабаев Мамаджан – Наманган шаҳри, Наманган вилояти
2. Атабоева Дилбархон – Олтинкўл тумани, Андижон вилояти
3. Боймуродова Туман – Хатирчи тумани, Навоий вилояти
4. Донаева Бустон – Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти
5. Жўраева Улжон – Нарпай тумани, Самарқанд вилояти
6. Кадиров Юлдаш – Шайхонтоҳур тумани, Тошкент шаҳри
7. Маматалиева Анор – Шўрчи тумани, Сурхондарё вилояти
8. Назаров Карим – Вобкент тумани, Бухоро вилояти
9. Номонова Хурилиқо – Фориш тумани, Жиззах вилояти
10. Рахимова Турсуной – Бувайда тумани, Фарғона вилояти
11. Эримбетова Айша – Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
12. Юльякшиева Угилай – Гулистон тумани, Сирдарё вилояти
13. Юсупова Ашират – Урганч тумани, Хоразм вилояти
14. Юсупова Хабиба – Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти

Эслатиб ўтаман, “Шуҳрат” медали 1994 йил 5 май куни таъсис этилган бўлиб, мазкур медаль билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар.

«Шуҳрат» медали билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

«ШУҲРАТ» МЕДАЛИНИНГ ТАВСИФИ

shuhrat-medali

«Шуҳрат» медали дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қотишма қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва қисман турли рангдаги эмаль берилган бўлади.

Медаль диаметри 34 миллиметрли доира шаклида.

Медалнинг олд томонида кўтарилиб келаётган қуёш нурлари ичида Ўзбекистон иқтисодий қудратининг рамзи бўлган манзара бўртма йўсинда тасвирланган.

Медалнинг қуйи қисмида оқ эмаль фонида қабариқ ҳарфларда «SHUHRAT» деган ёзув берилади. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томондан бўртма доира билан ҳошияланган.

Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.

Медалнинг қалинлиги 3 миллиметр.

Медаль республика Давлат байроғи рангларидаги йўл-йўл шойи мато сирилган беш бурчакли қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Кўк, оқ ва яшил йўлларининг эни 7 миллиметрдан, қизил йўлларининг эни 1,5 миллиметр.

Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 45 миллиметр.

Медаль тўғноғич билан тақилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига