Twitter ижтимоий тармоғида бир “ярамас” одатим бор (чунки бу одатим “timeline шайдолари”га ёқмайди). Яъни маълум бир кунда маълум бир мавзу танлаб, Twitterда ўшани муҳокама қилишни сўрайман. Шундан кейин бошланади, биров у деган, биров бу деган, хуллас тимелине “қайнайди”. Шу кунгача #uzbmusic, #uzbkino, #Hojiboy, #uzbcity, #uzbook, #uz2012, #twiparodiyaва шунга ўхшаш мавзуларда қизғин суҳбат қурдик. Бугун “Фуқаролик жамияти” журналининг навбатдаги сонини ўқий туриб, унда ёритилган асосий мавзуни Twitterга ҳам кўчиришга аҳд қилдим – #uzbOAV. Мавзуни муҳокама қила туриб, бир лойиҳа миямга келиб ... Батафсил »