Yangi hujjatlar

ЎзБлоггерлар чемпионати (таклиф)

Twitter ижтимоий тармоғида бир “ярамас” одатим бор (чунки бу одатим “timeline шайдолари”га ёқмайди). Яъни маълум бир кунда маълум бир мавзу танлаб, Twitterда ўшани муҳокама қилишни сўрайман. Шундан кейин бошланади, биров у деган, биров бу деган, хуллас тимелине “қайнайди”. Шу кунгача #uzbmusic, #uzbkino, #Hojiboy, #uzbcity, #uzbook, #uz2012, #twiparodiyaва шунга ўхшаш мавзуларда қизғин суҳбат қурдик.

Бугун “Фуқаролик жамияти” журналининг навбатдаги сонини ўқий туриб, унда ёритилган асосий мавзуни Twitterга ҳам кўчиришга аҳд қилдим – #uzbOAV.

Мавзуни муҳокама қила туриб, бир лойиҳа миямга келиб қолди. Юртимизда интернет ривожланиб бормоқда ҳамда ўзбек фойдаланувчилари орасида блог юритадиганлар сони кундан-кунга ортмоқда. Бу борада Муҳрим ўз блогида мақола ёзган ва ЎзБлоггерларнинг кичик сарҳисобини қилган эди.

Тўлдириш:
Ўзбекча блогларнинг каталоги билан қуйидаги иккита лойиҳа орқали ҳам танишишингиз ҳам мумкин:

Ўзбек блоггерлари рўйхати – http://uzbloggerlar.blogspot.com/

Ўзбекча блоглар – http://uzblogs.shermuhammad.com/

Блоглар сони кўп, аммо унда ёзилаётган фикрлар кам. Блоггерларга узвийлик етишмайди, стабиллик йўқ. Масалан, мен ҳам ушбу блогни очганимда, дастлаб жавлон уриб фаолият олиб боришга ҳаракат қилдим, лекин кейинчалик азалий одатим – дангасалигим тутиб қолди. Ҳозир блогимда фикрлар кам, деярли йўқ.

Вой, чалғиб кетибман, хуллас, лойиҳа ҳақида. Лойиҳанинг асосий мазмуни шундан иборатки, ЎзБлоггерлар орасида танлов/чемпионат/лига ўтказсак. Бундан кўзланган асосий мақсад, Блоггерлар фаоллигини ошириш, ўзаро фикр алмашиш, мавзуни муҳокама қилиш, уни ўзига хос услубда ёритиш, эркин фикр билдириш кўникмасини ошириш, Блоггерлар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва яна шунга ўхшаган олди-қочди мақсадлар 🙂

Энди конкрет таклиф, механизм ҳақида қисқача (бу менинг таклифим холос):

1. Танловни узвийликда олиб бориш мақсадида бир марталик танлов эмас, узоқроқ давом этадиган чепионат/лига шаклида ташкил қилиш керак.

2. Чемпионат/лига қуйидаги кўринишда ўтади:
a) Дастлаб, танловда қатнашиш хоҳишини билдирган блоггерлар рўйҳатдан ўтказилади ва умумий турнир жадвали таркибига киритилади.
b) Чемпионат/лига маълум бир турдан иборат бўлади (5, 7, 10, 15, 20)
c) Ҳар бир тур маълум бир даврга (ҳафта/10 кун/ой) тўғри келади.
d) Ҳар турда барча учун ягона мавзу танлаб олинади.
e) Блоггерлар ушбу мавзу бўйича ўз блогларида блогпост ёзади. Блогпост исталган жанрда, исталган услубда (масалан, фақат расмли), исталган ҳажмда ёзилиши мумкин.
f) Блогпостда танқид, таҳлил, таклиф кабилардан ўрин ажратилиши мақсадга ўта мувофиқ!
g) Турлар тугагандан сўнг, ушбу мавзуга даҳлдор барча мақолалар интернетда овозга қўйилади ва умумий рейтинг шакллантирилади (шу жойда қанақа балл беришни ўйлаб кўриш керак).
h) Барча турлар якунлангандан сўнг ғолиблар рейтинг жадвали бўйича аниқланади.

Овозга қандай қўйилади?

1. Имкони борича ушбу чемпионат/лига интернет ОАВларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилишини таъминлаш керак. Бунда бизга Kun.uz, Muloqot.uz, Gazeta.uz, Olam.uz, Uff.uz, Stadion.uz каби оммабоп сайтлар ёрдам берса яхши бўлар эди.
2. Шунингдек, Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда барчамиз тарғиб қилишимиз керак (балким алоҳида гуруҳлар очилар).
3. Овозга қўйиш ҳам балким айнан ўша ижтимоий тармоқларда олиб борилар. Facebook’да – like, Twitter’да – RТ ҳисобига.

Ҳозирча шулар, бу ўта хомаки вариант. Калламга келганини таҳрирламасдан Wordга туширдим. Албатта бу лойиҳани такомиллаштириш борасида сизнинг таклиф ва мулоҳазаларингиз зарур бўлади. Балки, бу ҳақида Блогингизда пост қолдирарсиз 🙂 1-турга тайёргарлик сифатида!

Фикрларингизни кутаман.

P/S: Лойиҳани ёзаётган вақтимда яна бир фикр келиб қолди, яъни қатнашмоқчи бўлган блоггерларни рўйҳатини йиғиб, қуръа ташлаб, pley-off шаклида ҳам ўтказса бўлади. Масалан, Темур Аъзамга қарши Муҳрим! 2 та мақола, 2 та иштирокчи. Овозга қўямиз – битта ғолиб!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

15 фикр

  1. Yaxshi g'oya, men Xudo xohlasa qatnashaman. Lekin, menda bitta taklif bor. Bunda, hamma uchun bir xil mavzu bo'lmasligi kerak, chunki hamma bloggerlar ham o'sha mavzuda yoza olmasligi mumkinku.

    Shuning uchun, buni kubok tarzida o'tkazsakchi, har turda qanchadir ishtirokchi chiqib ketadi. Har bir tur uchun mavzu tanlanmaydi, hamma xohlagan mavzusida yozadi.