Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 20.10.2013

Рекламалардаги қонунбузарликлар

Ҳар куни ўзимиз хоҳламаган тақдиримизда ҳам барибир рекламаларга тўқнаш келаверамиз. Кўчага чиқасиз – рекламаларга тўла. Телевизорни ёқасиз – реклама. Қўлингизга бирон газета ёки журнални оласиз – реклама. Интернетга кирасиз – яна ўша гап. Ўзбекистондаги реклама бозори ҳам шиддат билан ривожланиб, кенг қулоч очиб бормоқда. “Якс” савдо белгиси каби катта реклама кампаниясини ўтказаётганлар сони ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Лекин шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Хўш, юртимиздаги рекламалар қай даражада қонун ҳужжатларига мос келмоқда? Реклама тайёрлаш, тарқатиш билан боғлиқ қандай муаммолар ... Батафсил »

Милан суди Берлусконига икки йил давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади

Милан суди Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлусконига икки йил давомида давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақида, Agence France-Presse маълумотига асосланиб, Lenta.ru хабар тарқатди. Хабарда таъкидланишича, Берлускони мазкур суд қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур суд қарори Италия парламенти юқори палатасининг тасдиғидан ўтмагунгача кучга эга бўлмайди. Суднинг бундай мазмундаги қарорни қабул қилишига, Берлусконига тегишли бўлган Mediaset холдингида содир этилган молия фирибгарликлари билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Ёдингизда бўлса, мазкур жиноят иши натижасида 2012 йилда Берлускони жиноий жавобгарликка ... Батафсил »

Жиззах вилоят хўжалик суди 2013 йил биринчи яримида 150,033 млрд. сўмлик даъвони кўриб чиқди

Жорий йилнинг биринчи яримида Жиззах вилоят хўжалик суди томонидан 150,033 млрд. сўмлик даъво талаблари мазмунан ҳал этилган бўлиб, уларнинг 128,209 млрд. сўми ундирувчилар фойдасига, 1,6 млрд. сўми эса, давлат божини ундиришни назарда тутувчи суд қарорларидир. Кўрилган ишлардан 4853 таси фермер-хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Эътиборли томони шундаки, фермер-хўжаликлари билан боғлиқ бўлган низоларнинг деярли 60 фоизи бевосита жойларда, яъни сайёр судлар томонидан кўриб ҳал этилган. Маълумки, республикамизда хўжалик судлари умумий юрисдикция судларидан фарқли равишда, фақатгина вилоят марказларида мавжуддир. Бу эса табиийки, марказдан ... Батафсил »

ХДПнинг Бухоро вилоятида 27 мингдан ортиқ аъзоси бор

Халқ Демократик Партиясининг Бухоро вилоятида 27.143 нафар аъзоси бўлиб, улар 728 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 19 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида 104 нафар Халқ Демократик Партиясидан сайланган депутат фаолият юритиб келади. Шунингдек, маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, 2009 йил декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтган энг сўнгги парламент сайловларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ Демократик Партияси 29 ўринга эга бўлган. Манба: “Ўзбекистон овози” Батафсил »

Юқорига