Yangi hujjatlar

Милан суди Берлусконига икки йил давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади

Милан суди Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлусконига икки йил давомида давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақида, Agence France-Presse маълумотига асосланиб, Lenta.ru хабар тарқатди.

Хабарда таъкидланишича, Берлускони мазкур суд қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур суд қарори Италия парламенти юқори палатасининг тасдиғидан ўтмагунгача кучга эга бўлмайди.

Суднинг бундай мазмундаги қарорни қабул қилишига, Берлусконига тегишли бўлган Mediaset холдингида содир этилган молия фирибгарликлари билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Ёдингизда бўлса, мазкур жиноят иши натижасида 2012 йилда Берлускони жиноий жавобгарликка тортилиб, унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда 10 миллион евро жарима тўлаш белгиланганди.

Яқинда Италия ҳукумати Берлусконига берилган жазо муддатини қисқартиришган эди. 2006 йилда чиқарилган амнистия актининг шарофати эвазига 4 йиллик жазо муддати 1 йилгача қисқартирилганди. Бундан келиб чиқадики, собиқ Бош Вазирнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, унга уй қамоғи жазосини бериш кўпроқ мос келади.

Ўз вақтида Прокуратура Берлусконини катта миқдордаги солиқларни яшириб қолишда айблаган эди. Шунингдек, унга нисбатан 2002-2003 йилларда давлат бюджетидан 7 миллион еврони ўзлаштириш айби ҳам илгари сурилганди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига