2013 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Фармонга биноан, жаҳон чемпионатларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун Руслан Нурудиновга “Ўзбекистон ифтихори”, Улуғбек Алимовга эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари берилди. ЎзА хабарига кўра, Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон ... Батафсил »