Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 12.11.2013

Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Барча шароитларга эга уч қаватли замонавий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Н.Чориев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Козимжон Комиловлар ҳам иштирок этишди. Замонавий ва миллий архитектура ечимига эга кўп қаватли бинони “Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси тез, сифатли барпо этди. Янги бинода ... Батафсил »

«Парламентаризм билимдонлари-2013» танлови ғолиблари 2 декабрь куни тақдирланади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги арафасида «Парламентаризм билимдони-2013» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита берган хабарга кўра, мазкур тақдирлаш маросими жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилади. Хабарда таъкидланишича, ғолиблар 2 декабрь куни соат 9.00да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносига экскурсияга таклиф этилади ва парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Тадбирда электрон манзил орқали саволнома-анкетани тўлдирган ва 50 баллдан юқори балл тўплаган 150 нафар ёшлар иштирок этади. «Парламентаризм билимдонлари-2013» танлови ... Батафсил »

Депутатлар “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар иккинчи ўқишда бир қатор қонун лойиҳаларини, жумладан, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ва “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлис чоғида таъкидландики, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг, ... Батафсил »

Юқорига