Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.11.2013

Бош вазир Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сотиболдиев билан музокара олиб борди

28 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Жанторо Сотиболдиев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақида Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берган. Қирғизистон Республикаси Бош вазирини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Шунингдек, икки давлат Ҳукумат раҳбарлари ўртасида музокара ўтказилиб, музокара чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Музокара чоғида Ўзбекистон Республикаси ... Батафсил »

Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашади

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 2013 йил 28 ноябрда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.   Хабарда таъкидланишича, мазкур расмий ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув кўзда тутилган. Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, турли соҳаларда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтаман, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн ... Батафсил »

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлади

Тошкент шаҳрида 2013 йил 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири С.Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Ж.Сотиболдиев, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев, ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТ Банклараро ... Батафсил »

Юқорига