Yangi hujjatlar

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлади

Тошкент шаҳрида 2013 йил 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири С.Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Ж.Сотиболдиев, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев, ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТ Банклараро бирлашмаси кенгаши раислари иштирок этадилар.

Мажлисда ШҲТда кузатувчи давлатлар вакиллари – Афғонистон Ислом Республикаси иккинчи вице-президенти М.Ҳалилий, Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари С.Сингх, Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири М.Неъматзода, Мўғулистон Бош вазирининг ўринбосари Д.Тэрбишдагва, Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг миллий хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси С.Азиз, шунингдек, ҳамкор халқаро ташкилотлар вакиллари – БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТ ЭСКАТО ижрочи котиби Н.Хейзер, АСЕАН Бош котиби ўринбосари Нянь Линь, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби С.Лебедев қатнашади.

Мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Ташкилот доирасида савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларига оид қарорлари ижросининг бориши, шунингдек, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолиятига оид маърузалар тингланиши режалаштирилмоқда.

Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Қўшма баёнот ва қатор бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига