Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 24 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 07.12.2013
2014 йил юртимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилинди
2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги муҳташам «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Мазкур маърузада Президентимиз 2014 йилга “Соғлом бола йили” дея ном беришни таклиф этдилар. Хусусан, Президентимиз Ислом Каримов бу борада қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар: Энди сизлар билан кириб келаётган янги – 2014 йилга қандай ном бериш ҳақида маслаҳатлашиб, фикрлашиб олишимиз керак. Азал-азалдан ҳар қайси ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл-заковатли, ... Батафсил »