Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорни қабул қилгани ҳақида маълумот берган эдим. Ҳозиргина мазкур амнистия актининг расмий матнини ЎзА эълон қилди. Демак, ҳукмингизга мазкур расмий матнни ҳавола қиламан. Эслатиб ўтаман, амнистия актига шарҳни ўқимоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга ўтинг. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 12.12.2013
Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди (батафсил шарҳ)
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритган эди ҳамда мазкур тақдимнома асосида амнистия актининг лойиҳаси 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, у ҳақда қарор қабул қилинди. Мазкур йилдаги амнистия акти кўлами ... Батафсил »
Ислом Каримов Қозоғистон Президентини мустақиллик байрами билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Қозоғистон Республикасида мустақиллик байрами 16 декабрь куни нишонланади. 1991 йилнинг айнан ушбу кунида мамлакат мустақиллиги эълон қилинган эди. Батафсил »
