Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Қарорга кўра, АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди. АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қўмита расмий сайтида бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Сайтнинг “Раҳбарият” саҳифасида фақатгина Қўмита Раисининг ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 13.12.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига бир қатор ўзгартишлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – ҳарбий ҳайъат раиси этиб сайланди. Шунингдек, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланишди: – Ботирали Муродович Диёров; – Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев; – Азизахон Нумановна Нажмутдинова; – Қаҳрамон Улжаев. Қуйидагилар бошқа ишга ўтганлиги муносабати ... Батафсил »
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳасини маъқуллади
2013 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисининг биринчи кунида сенаторлар тўққизта масалани кўриб чиқдилар. Хусусан, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бюджет кодекси бутун бюджет жараёнини (Давлат бюджетини шакллантириш, тасдиқлаш, ижро этишни ҳамда назоратни таъминлашни) ягона ва яхлит қонун ҳужжатида тизимлаштиришни, Давлат бюджетини ҳам, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларни ҳам тартибга солишнинг ... Батафсил »