2013 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан Низомга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига замонавий ахборот технологияларини янада кенг ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 16.12.2013
Ягона порталга ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар миқдори ҳақида маълумот жойлаштирилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) яна бир муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, порталга фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими ва ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўлов миқдорлари ҳақида маълумот жойлаштирилди. Ягона портал матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур маълумотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб “Давлат божи ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа шу каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади. Ушбу маълумотни қуйидаги ... Батафсил »