Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 26 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунга имзо чеккан эди. Унга кўра, Бюджет кодекси 2014-2015 йиллар учун синов тариқасида амалга киритилади. Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиниши хабар қилинган эди. Бугун, яъни 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида кодекснинг расмий матни эълон қилинди. Танишмоқчи бўлганлар қуйидаги манзиллар орқали Ўзбекистон Республикаси ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 31.12.2013
Россиядаги мактаблар биносида давлат байроғини доимий равишда илиб қўйиш белгиланди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Давлат байроғи тўғрисида” ҳамда “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги Федераль Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонунга кўра, Россия давлат байроғи ҳамда мадҳиясидан қайси ҳолатларда фойдаланиш шартлиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақида Гарант.ру ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Россия Федерацияси Президенти қошидаги Давлат-ҳуқуқий бошқармаси берган маълумотга кўра, Қонуннинг қабул қилинишидан асосий мақсад, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларидан бирини – таълим олувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни рўёбга чиқаришдан иборат. Қонунга биноан, РФ давлат байроғи умумтаълим муассасалари биносида доимий ... Батафсил »
Ўзбекистон Президенти номига кўплаб янги йил табриклари келиб тушмоқда
Янги, 2014 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари, чет эллик жамоат арбоблари Юртбошимиз ва мамлакатимиз халқига бахт-саодат, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаб ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини йўлладилар. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллашган: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Япония Бош вазири Шинзо Абэ Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Буюк Британия ... Батафсил »