Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли Қарорга имзо чекди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланди.
Дастур ижросини тўлақонли ҳамда сифатли амалга ошириш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳаракат режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳаракат режаси 7 бўлим, 76 банддан иборат бўлиб, ўзида турли йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни қамраб олган.
1. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш йўналиши;
2. Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш йўналиши;
3. Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналиши;
4. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш йўналиши;
5. Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўналиши;
6. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш йўналиши;
7. Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўналиши.
Шунингдек, Ҳаракат режасида “Камолот” ЁИҲ фаолиятини янада яхшилаш, самарали ташкил қилиш, ЁИҲни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор бандлар назарда тутилган.
Мазкур ҳаракат режасида йўналишлар бўйича белгилаб берилган вазифалар ҳақида секин-аста Сизларга таҳлилий маълумот бериб боришга ҳаракат қиламан. Сайтимиздан узоқлашманг.
Битта фикр
Pingback: “Камолот” уйлари кимларга берилади? | News 24