Yangi hujjatlar

Санаторияларга бораётган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари темир йўлдан бепул, ҳаво транспортларидан эса 50% чегирма билан чипта олиши белгиланди

2015 йил 23 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Бунга кўра, республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқи, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар берилиши белгиланди.

Шунингдек, I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
паспортнинг нусхаси;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;
уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар (паспорт ҳамда ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда).

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юришини таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига