Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.01.2014

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда амалга оширган барча расмий ташрифлари ҳамда расмий қабуллар

2013 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан бир қатор хорижий мамлакатларга борди, мазкур хорижий давлат раҳбарлари билан кенг қамровли масалаларда музокаралар олиб борди. Агар ортда қолган йилга назар ташласак, 2013 йилда Ўзбекистон Президенти тўртта хорижий давлатга ташриф буюрганини кўришимиз мумкин. Энг аввало 14-15 апрель кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга сафар қилди. Музокаралар якуни бўйича Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2013-2017-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2013-2015-йилларга мўлжалланган ... Батафсил »

Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йилда йўлланган табриклар ҳамда билдирилган таъзиялар

Ниҳоясига етган 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, нуфузли шахслар номига, шунингдек юртимиз ҳаётидаги муҳим ўрин тутган саналар, қувончли воқеалар муносабати билан кўплаб табриклар йўлланди. Бундан ташқари, содир бўлган кўнгилсиз воқеалар, фожеалар, машҳур инсонлар вафоти билан ҳамдардликлар, таъзиялар изҳор қилинди. Ўз навбатида Президентимиз номига ҳам бир қанча табрик хатлари келиб тушди. Ушбу хабарда Сиз азиз муштарийларга, айнан ўша йўлланган табриклар, билдирилган ҳамдардликлар хронологиясини тақдим этаман. Мазкур хронология Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот ... Батафсил »

Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 2 январь куни “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 3 январь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.   Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга ... Батафсил »

Юқорига