Yangi hujjatlar

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда амалга оширган барча расмий ташрифлари ҳамда расмий қабуллар

2013 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан бир қатор хорижий мамлакатларга борди, мазкур хорижий давлат раҳбарлари билан кенг қамровли масалаларда музокаралар олиб борди.
Агар ортда қолган йилга назар ташласак, 2013 йилда Ўзбекистон Президенти тўртта хорижий давлатга ташриф буюрганини кўришимиз мумкин.

Энг аввало 14-15 апрель кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга сафар қилди. Музокаралар якуни бўйича Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2013-2017-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2013-2015-йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ва илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик дастури имзоланди. Шунингдек, ташриф доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муассасалари, божхона ва солиқ хизматлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинди.

Rossiya

Photo: press-service.uz

Кейинги расмий ташриф Бишкек шаҳрига бўлди. 12-13 сентябрь кунлари Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

16-17 октябрь кунлари эса Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Latviya

Photo: press-service.uz

2013 йил давомида энг сўнги хорижий ташриф Белоруссия давлатига бўлди. Президентимиз 24-25 октябрь кунлари Минск шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ана энди расмий қабуллар ҳақида бироз гаплашсак. Хорижий мамлакатларга расмий ташрифлар сингари, ўтган йилда юртимизга ташриф буюрган нуфузли хорижий меҳмонлар салмоғи ҳам анча юқори бўлди.

2013 йилда Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан учта хорижий мамлакат раҳбарлари юртимизга расмий ташриф билан Тошкентга келди. Булар Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлардир.

Хусусан, 13-14 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан юртимизга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари Кўксаройда бўлиб ўтди. Музокаралар якунлари бўйича Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ва божхона хизматлари ҳамкорлигига доир ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ўртасида маданият соҳасида 2013-2015-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Qozog'iston

Photo: press-service.uz

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-сиёсий ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий принциплари ва устувор йўналишлари мустаҳкамланган. Шунингдек, Марказий Осиёда сувдан адолатли фойдаланиш тизимини ривожлантириш борасидаги ўзаро келишилган ягона позиция тасдиқланган.

Ўша куни икки давлат раҳбарлари иштирокида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг янги биноси ва қозоқ адабиётининг буюк намояндаси Абай Қўнонбоев ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Маърифат маркази”га ташриф буюрдилар.

8-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Ислом Каримов ва Си Цзиньпиннинг тор доирадаги суҳбатида томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Xitoy

Photo: press-service.uz

Куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Шу куни Си Цзиньпин пойтахтимизнинг энг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб экспонатларни томоша қилди.
10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

Xitoy

Photo: press-service.uz

25-26 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзоладилар.

Turkmaniston

Photo: press-service.uz

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар.
Президентлар давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган “Маърифат маркази”ни бориб кўрди.

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “General Motors Powertrain Uzbekistan” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.

Ана энди Сизларга Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилда амалга оширган барча расмий давлат ташрифлари, шунингдек расмий қабуллар хронологиясини тақдим этаман. Мазкур хронология Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.

Мавзуга доир:

5 февраль – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Швейцария Конфедерацияси, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги, Афғонистон Ислом Республикаси, Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган – Николя Брюль, Муҳаммад Нур Усмон Юсуф Балқар, Муҳаммад Содиқ Даудзай, Гусейн Кулиев ишонч ёрлиқларини топширди.

19 февраль – Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг Европа ва Евроосиё бўйича қуйи қўмитаси раиси Дэйна Рорабахер ҳамда конгрессменлар Пол Кук, Тед По ва Брайан Хиггинсдан иборат делегацияни қабул қилди.

2 март – Оқсаройда Франция Республикаси ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни қабул қилди.

27 март – Оқсаройда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди.

4 апрель – Оқсаройда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

5 апрель – Оқсаройда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

5 апрель – Оқсаройда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Томаш Аянни қабул қилди.

14 апрель – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга жўнаб кетди ҳамда ўша куни Москвага келди.

14-15 апрель – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларда олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтди.

17 апрель – Оқсаройда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди.

18 апрель – Оқсаройда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиао Жаони қабул қилди.

24 апрель – Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.

16 май – Оқсаройда Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичсни қабул қилди.

22 май – Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти Ҳамид Ансорийни қабул қилди.

23 май – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари этиб тайинланган – Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк ва Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като ишонч ёрлиқлари топширди.

13 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Тошкентга келди.

14 июнь – Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ташрифнинг асосий тадбирлари Кўксаройда бўлиб ўтди. Ўша куни икки давлат раҳбарлари иштирокида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг янги биноси ва қозоқ адабиётининг буюк намояндаси Абай Қўнонбоев ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Маърифат маркази”га ташриф буюрдилар.

2 июль – Оқсаройда Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазири Ю Чон Бокни қабул қилди.

11 июль – Оқсаройда Покистон Ислом Республикаси ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Риаз Ҳусайн Бухари ва Ли Ук Хёндан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

16 июль – Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

25 июль – Оқсаройда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

14 август – Оқсаройда “Боинг – фуқаро самолётлари” компанияси президенти, “Боинг” корпорацияси вице-президенти Рэймонд Коннерни қабул қилди.

25 август – Оқсаройда “Шарқ тароналари” IХ халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Бош директори Ирина Боковани қабул қилди.

31 август – Оқсаройда мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Эни Фалеомаваега ва Жеймс Патрик Моранни қабул қилди.

8-10 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

8 сенятрбь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

9 сентябрь – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифининг асосий тадбирлари Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Си Цзиньпиннинг тор доирадаги суҳбатида томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
ХХР Раиси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюриб, парламентимиз юқори палатаси фаолияти билан танишди. Сенат Раиси Илгизар Собиров билан учрашув чоғида олий мартабали меҳмон Сенат фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари билан батафсил таништирилди.
Шу куни Си Цзиньпин пойтахтимизнинг энг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб экспонатларни томоша қилди.

10 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

12 сентябрь – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун Бишкекка келди.

12-13 сентябрь – Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

8 октябрь – Оқсаройда Словакия Республикаси, Фаластин Давлати, Исроил Давлати, Бангладеш Халқ Республикаси, Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Павол Иван, Муҳаммад Абдулла Таршаҳаний, Кармела Шамир, Масуд Маннан ва Жак-Анри Ольсдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

11 октябрь – Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Украина ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани қабул қилди.

16 октябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Латвияга жўнаб кетди ва ўша куни Рига шаҳрига келди.

16-17 октябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

24 октябрь – Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун келди.

24-25 октябрь – Минск шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда унда нутқ сўзлади. Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

31 октябрь – Оқсаройда Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси, ХКП МҚ Сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжуни қабул қилди.

13 ноябрь – Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди.

21 ноябрь – Оқсаройда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такехико Накаони қабул қилди.

25-26 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

25 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасидаги асосий музокаралар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзоладилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар.
Президентлар давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган “Маърифат маркази”ни бориб кўрди.

26 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “General Motors Powertrain Uzbekistan” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.

28 ноябрь – Кўксаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

29 ноябрь – Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

3 декабрь – Оқсаройда “Лукойл нефть компанияси” очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

12 декабрь – Оқсаройда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Сяони дипломатик ваколат муддати тугагани муносабати билан қабул қилди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига