Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 2014 йил 10 апрель куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати ялпи мажлис кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. Бу қуйидаги қонунлар: 1. “Давлат ҳокимияти ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 08.04.2014
O‘zLiDeP “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ҳақида хабар бермоқда
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақида O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар бермоқда. “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси бир неча йилдан бўён олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўтказиб келинмоқда ва бу лойиҳа тадбиркорлик фаолиятини бошламоқи бўлган ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. 2014 йилда ҳам ушбу лойиҳа доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида олий ўқув ... Батафсил »