Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган. Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди. Янги вазир Алишер ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 14.04.2014
Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Исмаилов Жахонгир Гафурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайтида хабар берилган. Исмаилов Жахонгир Гафурович бунгача Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ж.Г.Исмаилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2011 йил июль ойидан 2013 йилгача), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2010 йил мартдан ... Батафсил »