Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 23.04.2014

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши сайловларга жиддий ҳозирлик кўраётганлиги қайд этилди

2014 йилдаги муҳим сиёсий жараён – сайловлар партиянинг барча бўғинлари, хусусан, бошланғич ташкилотлар зиммасига катта масъулият юклайди. Шуни инобатга олган ҳолда O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ва иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида мазкур мавзуга бағишлаб ўқув-семинар ташкил қилинди. ... Батафсил »

Ислом Каримов Испания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 апрель куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Испания Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон билан Испания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлади. Бугунги куннинг долзарб халқаро ва минтақавий масалаларини ҳал этишда Испаниянинг ўрни ва роли юқори эканини қайд этди. Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, халқаро ҳаёт, ... Батафсил »

Янги таҳрирдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қабул қилинди

2014 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ... Батафсил »

Юқорига