Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ташрифнинг асосий тадбирлари 28 май куни бўлиб ўтди. Кўксарой қароргоҳида Латвия Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Андрис Берзиньш шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Латвиянинг давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Президентлар тор доирадаги суҳбат чоғида ўзаро ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 28.05.2014
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоятида Президент Фармони муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказди
2014 йил 28 май куни Қашқадарё вилоятида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда асосий эътибор 2014 йил 15 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди. Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг ушбу қарори мамлакат қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада ишлаб ... Батафсил »
«Парвона» газетаси ЖЧ-2014га бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди
«Парвона» оилавий газетаси Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди. Бу ҳақида, Kun.uz хабар бермоқда. 68 саҳифадан иборат махсус нашр мусобақа ва умуман футбол бўйича жаҳон чемпионатлари бўйича маълумотнома ўрнини босади. Силлиқ муқовали, 68 саҳифадан иборат ушбу нашрда ўқувчи шу пайтгача бўлиб ўтган 19та жаҳон чемпионати статистикаси, 18 чемпион мураббий, жаҳон чемпионатининг «Олтин тўп»ини қўлга киритган 19 футболчи, 32та терма жамоанинг ЖЧ-2014 сари босиб ўтган йўли, мураббийлари ва сардорлари, шунингдек Бразилияга йўл олган ... Батафсил »
O‘zLiDeP: сунъий тўсиқлар бартараф этилмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат назорат органлари, солиқ, божхона ва бошқа назорат тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд сунъий тўсиқларни бартараф этиш масалалари” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ ва божхона, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталари ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор ва ... Батафсил »