2014 йил 29 май куни Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2014” республика спорт мусобақаларига старт берилди. “Баркамол авлод—2014” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ўқиб эшиттирди. Табрик матни ЎзА сайтида эълон қилинди. “Баркамол авлод” спорт ўйинлари қатнашчиларига Қадрли фарзандларим! Авваламбор, сиз, азиз болаларимни, сизларни қутлаб турган муҳтарам устоз-мураббийлар, ота-оналар, ёру дўстларингизни Ўзбекистон ҳаётидаги ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 30.05.2014
Наманганда “Баркамол авлод-2014” очилиш маросими бўлиб ўтди
Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2014” республика спорт мусобақалари бошланди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. “Баркамол авлод—2014” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими Б. Юсупов академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинларини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янграб, “Баркамол авлод” спорт ... Батафсил »