2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2014/2015 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 135 киши қабул қилиш режалаштирилган. Улар қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланади: “Геологик разведка технологияси” — 25 киши; “Нефть ва газ қудуқларини ковлаш” — 25 киши; “Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” — 25 киши; “Газ қазиб олиш, газ конденсати ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 24.06.2014
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди
2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган. 2014 йил муборак Рамазон ойининг ... Батафсил »
Ўзбекистон билан Испания ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида халқаро шартнома тасдиқланди
2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган Битимни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорга имзо чекди. Халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан ... Батафсил »
O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ишлар амалга оширилмоқда. Партия ташаббуси билан Давлат дастурининг аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифаларнинг Сурхондарё вилоятидаги ижросининг бориши бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл уюшмаси”, Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, ... Батафсил »