Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Партия ташаббуси билан Давлат дастурининг аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифаларнинг Сурхондарё вилоятидаги ижросининг бориши бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл уюшмаси”, Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди.

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Тадбирда таъкидланганидек, “Соғлом бола йили” Давлат дастурида аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

2014 йилнинг шу давригача Сурхондарё вилоятида Давлат дастури доирасида молиялаштиришнинг барча манбаларидан 104 млрд. 233 млн. сўм маблағ йўналтирилган бўлса, шундан тижорат банклари томонидан 14,5 млрд. сўм аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матубот хизмати

Жамоатчилик эшитувида “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят филиали раиси Рустам Пардаевнинг Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда айтилишича, биргина “Микрокредитбанк” ОАТБ томонидан жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 254 нафар аёл тадбиркорларга 1 млрд 812,8 млн. сўм кредитлар ажратилган. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 108 нафар оилавий тадбиркорларга 1 млрд 684.9 млн. сўм кредитлар берилган. Шундан 62 нафар аёлларга асосан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иссиқхона қуриш учун 638.4 млн. сўм миқдорида кредит ажратилиб, натижада 113 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Манзилли инвестиция дастури ва бошқа қўшимча дастурлар ҳамда паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш ҳисобидан 151 нафар аёллар иш билан таъминланди.

– Хотин-қизлар ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим дастурий ҳужжатларнинг банклар тизимида самарали ижро этилиши аёлларимиз тадбиркорлигини йўлга қўйишда катта ёрдам бермоқда, – дейди Термиз шаҳридаги “Лола имкон барака” хусусий корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Сайёра Қулматова. – Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни тадбиркорликка кенг йўл очиб бермоқда. Энг муҳими ушбу қонун билан яратилган имтиёзлар аёлларимизга тадбиркорлигини қийнчиликларсиз юритиш имконини бермоқда. Мен, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ўз бизнесимни кенгайтириш мақсадида “Микрокредитбанк”нинг Термиз туман филиалидан 220 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлигимни янада кенгайтирдим. Натижада 35 та иш ўрни яратдим.

– Партия томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлашга қаратилган лойиҳалар доирасида учрашув ва давра суҳбатлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда, – дейди Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Гулнора Холмаматова. – Бу албатта ўзининг кутилган самарасини беряпти. Масалан, биргина “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичида иштирок этган 438 нафар хотин-қизлардан 30 нафарига тижорат банклари томонидан 402 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилиши режалаштирилган. Агар аниқ натижаларга эътибор берадиган бўлсак, лойиҳа доирасида қатнашган 9 нафар иштирокчининг бизнес-режаларига тижорат банклари томонидан жами 71 млн. 300 минг сўмлик маблағ ажратилди. Бугунга келиб ушбу тадбиркорлар томонидан 21 та янги иш ўрни яратилди.

O‘zLiDeP фаолларининг таъкидлашича, жойларда жамоатчилик эшитувларини мунтазам ўтказиб борилиши амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг самарали ижросини таъминлаш имконини бермоқда. Шунингдек, тадбирда аёлларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, кредитлаш тартиб-қоидалари умуман яратилган имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун тарғибот-тушунтириш ишларини янада жонлантириш зарурлиги қайд этилди.
Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Матн: O‘zLiDeP матубот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига