2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 23.07.2014
O‘zLiDeP: тадбиркорлар учун самарали иқтисодий тизим яратилишига кўмаклашади
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашида партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорда харидорбоп, юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир фаолиятини рағбатлантириш, уларга ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш, экспорт шартномалар тузиши учун нуфузли халқаро ярмаркаларга жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи А. Тошматовнинг ахбороти тингланди. – Вилоятимизда 844 та саноат корхоналари мавжуд, – дейди А. Тошматов. – Уларнинг 34 таси юқори ликвидли, инсон ҳаёти учун зарур бўлган ... Батафсил »