2014 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилди. 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 31.07.2014
Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди
30 июль куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзолари томонидан Тошкентда уюштирилган қатор қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди. Бу ҳақида, Anhor.uz хабар бермоқда. Шу муносабат билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2004 йилнинг 30 июль куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида элчихона ёнида ҳалок бўлган иккита милиционер Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовларнинг шарафига 10-хотира маросими ўтказилди. Нашрнинг маълумот беришича, тадбирда Ўзбекистон ИИВнинг вакиллари, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, уларнинг ҳамкасблари ва хизматдошлари қатнашди. Элчихона ходимлари ва ИИВ вакиллари хотира лавҳаси остига гуллар ... Батафсил »
O‘zLiDeP: эришилган барча ютуқлар мустақиллик шарофати туфайли
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрамини юксак савияда кутиб олиш, уни муносиб нишонлаш борасида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай самарали тадбирларнинг бири Нукус давлат педагогика институтида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган “Мустақилликка эришиш арафасида: изчиллик, қаътиятлилик ва барқарорлик” мавзудаги ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди. Л.Остин Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади. Батафсил »
Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси 28 август куни иш бошлайди
2014 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини шу йил 28 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Кенгаш Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритди. Давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришни, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини, хўжалик ... Батафсил »
Гулистон 2-педагогика коллежи олимпия захиралари коллежига айлантирилди
2014 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежи 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантирилиши белгилаб қўйилди. Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади. Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 ... Батафсил »