Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP: эришилган барча ютуқлар мустақиллик шарофати туфайли

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрамини юксак савияда кутиб олиш, уни муносиб нишонлаш борасида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Ана шундай самарали тадбирларнинг бири Нукус давлат педагогика институтида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган “Мустақилликка эришиш арафасида: изчиллик, қаътиятлилик ва барқарорлик” мавзудаги давра суҳбати бўлди.

– Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг суръати вақтни ҳам шошириб қўймоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиздаги туб ўзгаришлар натижасида юртимизнинг қиёфаси кун-сайин чирой очиб бораётганидан кўз қувонади. Йилдан-йилга кўлами кенгайиб бораётган, халқимизнинг оғирини енгил қилишга, ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишга қаратилган бундай ишлар истиқлол берган имкониятларнинг амалий ифодасидир, дейди – Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати О.Ережепов.

Тадбирда қайд этилганидек, Қорақалпоғистон Республикасида мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Биргина мисол, ҳудудда барпо этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси нефт-кимё соҳасида дунёдаги энг йирик лойиҳалардан биридир. У «2012 йилнинг энг яхши битими» халқаро мукофотларига сазовор бўлган бўлса, 2014 йил 13 мартда яна бир нуфузли халқаро нашр – “Инфраструcтуре Жоурнал” ушбу газ-кимё мажмуаси қурилиши лойиҳасини «Нефт-газ соҳасидаги 2014 йилнинг глобал битими» мукофоти билан тақдирлади. 2016 йилнинг охирида ишга туширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади. Мажмуа ишга тушгач, йилига 4,5 млрд. куб метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 3,7 млрд. куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз бензини ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Бугунги кунда мажмуа қурилишида 6400 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг 3500 дан зиёди ўз мутахассисларимиз бўлиб, аксарияти ёшлардир.

Мазкур ҳудудда қўлай инвестицион муҳитни шакллантириш, ташқи ва ички инвестицияларни ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга жалб этиш мақсадида 2013 йил давомида “Чет эл инвестициялари ва кредитларни жалб қилиш ҳудудий дастури” доирасида Қорақалпоғистон Республикасига жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 14318,1 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек, жорий йил бошидан буён мамлакатимизда ўтказилган турли халқаро кўргазмаларда қорақалпоғистонлик 1 минг 700 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Ўттиздан зиёд тадбиркорга хорижда ташкил этилган кўргазма ва ярмаркаларда қатнашишда амалий ёрдам берилди.

Тадбирда мустақиллик эл-юртимиз учун қадр қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини бериш билан бирга ҳар бир инсоннинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун мусткаҳкам замин яратиб бергани айтиб ўтилди.

O‘zLiDeP фаоллари томонидан мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёнида истиқлол туфайли пайдо бўлиб, иқтисодиётмиз таянчига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерлик ҳаракатининг жамиятимиздаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш, эришилган юксак марралар негизида одамларимизнинг ўсиб бораётган сиёсий, ҳуқуқий билимлари  ва ижтимоий фаоллиги мужассам эканини, мустақилликни қадрига етиш, уни ҳимоя қилиш, у инъом этган ютуқлар ва ислоҳотларимизнинг самарали натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини янада жадалаштиришга асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкилланди.

Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига