O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси – божхона ишини такомиллаштириш ва тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, божхона, адлия органлари ходимлари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, сиёсатчи-экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим буғини ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат даражасида эътибор ... Батафсил »