Yangi hujjatlar

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси либераллар муҳокамасида

O‘zLiDeP  Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси – божхона ишини такомиллаштириш ва тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси”  мавзусида  амалий семинар ташкил этилди.

Photo: O‘zLiDeP  Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, божхона, адлия органлари ходимлари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, сиёсатчи-экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим буғини ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилиб, Президентимизнинг бевосита раҳнамолигида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани йиғилиш қатнашчилари томонидан таъкидлаб ўтилди. Хусусан, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун имтиёз ва преференцияларнинг берилиши, тадбиркорлик фаолиятидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ҳамда ғовларни олдини олиш  бўйича жорий этилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Photo: O‘zLiDeP  Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Далатимиз божхона органлари иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички бозорларимизни ҳимоя қилиш, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш каби муҳим фаолият турларини амалга ошириш билан Ватанимиз тараққиётига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбирда бугунги кунда божхона соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Жумладан, товарларни экспортга етказиб беришда божхона расмийлаштируви процедураси сезиларли даражада соддалаштирилди. Ҳозирда декларациялаш, сертификатлаш, санитар-эпидимиологик назоратдан ўтказиш каби жараёнларни “бир дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизми босқичма-босқич жорий этилмоқда. Маҳсулотларни стандартлаш ва сертификатлаш, уларни ташқи бозорга чиқариш масалаларида экспортер-корхоналарга, авваламбор кичик бизнес субъектларига кўмаклашиш бўйича махсус тузилмалар ташкил этилди.

Шундай бўлсада, божхона ишининг ягона қонунчилик базасини халқаро стандартлар талаби асосида шакллантириш, ҳуқуқий норма ва ёндашувларни божхона маъмурчилигининг барча босқич ва даражаларида бир хилда қўлланилишини таъминлаш, соҳадаги мавжуд меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексини ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этди.

Photo: O‘zLiDeP  Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Мутахассисларнинг билдиришича, янги лойиҳа ўзининг бир қатор жиҳатлари билан амалдаги Божхона кодексидан тубдан фарқ қилади. Унда товарни чегардан олиб киришдан тортиб олиб чиққунгача бўлган барча жараёнлар тўлиқ қонуний тарзда тартибга солиниб, асосий эътибор бошқаришнинг иқтисодий усулларига қаратилмоқда.

O‘zLiDeP  фаоллари, янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси соҳадаги мавжуд меъёрий ҳужжатларни халқаро андозаларга мос равишда шакллантиришга, божхона органлари фаолияти барқарорлигини таъминлашга, фаолият доирасида ортиқча бюрократик расмиятчиликларга чек қўйишга, қонунбузарликларни олдини олишга ва албатта тадбикорлар учун экспорт-импорт операцияларини бажаришда содда ва қулай тартибни жорий этилишига хизмат қилишини таъкидладилар.

Анжуманда янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси депутатлар, сиёсий партиялар, вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, эксперт ва илмий ходимлар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Матн: O‘zLiDeP  Матбуот хизмати.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига