Бугун Uz миллий домени интернет фестивали-2014 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бир неча йиллардан буён ўтказилаётган ушбу фестиваль жорий йилда мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Бунинг иккита сабаби бор: 1. Шахсий сайтим ҳам мазкур фестивалда илк бора иштирок этмоқда; 2. Фестивалда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этдим. Мазкур постни ёзишимдан мақсад ҳам, ушбу иккита асоснинг бир-бирига зидлиги ҳақидаги турли гап-сўзларга изоҳ беришдан иборат. Яъни ижтимоий тармоқларда ҳам ҳакам, ҳам иштирокчи сифатида иштирок этиш мантиққа зидлиги ҳақида кўпчилик бир қатор ... Батафсил »