Кеча, 22 сентябрь куни, 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бизни қувонтирадиган томони, ғолиблар орасидан Xushnudbek.uz сайти ҳам ўрин эгаллади. Фестивалда илк марта иштирок этаётганимга қарамасдан “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида 2-ўрин насиб қилганидан бағоятда хурсандман. Ҳар қандай эътироф инсонга куч бағишлайди, янада олға интилиш сари ундайди. Сайтим ишга тушганига ҳали 1 йил ҳам бўлиб улгурмасидан, бир қатор танловларда ана шундай эътирофга сазовор бўлганим, қилаётган камтарона меҳнатларимиз ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 23.09.2014
Kun.uz сайти Интернет-фестивалда ғолиб бўлганмиди?
Аввал хабар берганимдек, 22 сентябрь куни 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 11 та умумий номинация ва “Фестиваль янгилиги” махсус номинациясида ғолиб бўлган сайтлар номи эълон қилинди. Қизиқ томони, “ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси ғолибларини тақдирлашда ташкилотчилар томонидан қандайдир тушунмовчиликларга йўл қўйилганга ўхшайди. Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ушбу номинация бўйича 3-ўринни эгаллаган сайтлар номи эълон қилинаётган вақтда катта экранда Kun.uz сайтидан олинган скриншот намойиш қилинди. ... Батафсил »
Савдо-саноат палатасининг 10 йиллигига атаб ўтказилган футбол турнирида O‘zLiDeP жамоаси ғалаба қозонди
2014 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил топганининг 10 йиллиги муносабати билан “Пахтакор” марказий стадионидаги мини ўйингоҳда футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа аввалида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўз олган Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов юртимизда спортнинг барча турлари қатори футболга берилаётган катта эътибор ҳақида сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади. Мазкур мусобақада мезбонлар билан биргаликда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар. ... Батафсил »