Yangi hujjatlar

Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритди

Кеча, 22 сентябрь куни, 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бизни қувонтирадиган томони, ғолиблар орасидан Xushnudbek.uz сайти ҳам ўрин эгаллади. Фестивалда илк марта иштирок этаётганимга қарамасдан “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида 2-ўрин насиб қилганидан бағоятда хурсандман.

Интернет-фестиваль ғолибига берилган дипломлар

Интернет-фестиваль ғолибига берилган дипломлар

Ҳар қандай эътироф инсонга куч бағишлайди, янада олға интилиш сари ундайди. Сайтим ишга тушганига ҳали 1 йил ҳам бўлиб улгурмасидан, бир қатор танловларда ана шундай эътирофга сазовор бўлганим, қилаётган камтарона меҳнатларимиз учун берилган юксак мукофотдир.

if-2014-3

if-2014-1

if-2014-2

Жорий йилнинг январь ойида “Жамият ва мен” танловида “Интернетдаги энг яхши мақола” номинацияси ғолиби бўлган эдим.

Бундан ташқари, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилган “Олтин қалам” Миллий мукофотининг “Журналистикада ижтимоий масалаларни ёритишда инновацион ечим ва ёндашувлар” номинацияси соҳиби бўлишим шубҳасиз, энг катта муваффақиятларимдан бири бўлган эди.

Энди эса Интернет-фестивалда ғолиб бўлган барча сайтлар рўйхати билан танишинг:

Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт

1-ўрин www.ziyouz.uz
2-ўрин www.22-school.uz
3-ўрин www.agrar.uz

 

ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт

1-ўрин www.anhor.uz
2-ўрин www.daryo.uz
3-ўрин www.ilike.uz
3-ўрин www.uz24.uz

 

Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт

1-ўрин www.mfa.uz
2-ўрин www.lex.uz
3-ўрин www.mehnat.uz

 

Энг яхши тематик сайт

1-ўрин www.bank.uz
2-ўрин www.uzbaby.uz
3-ўрин www.oilam.uz

 

Маданият соҳасида энг яхши сайт

1-ўрин http://museum.kr.uz
2-ўрин www.art-blog.uz
3-ўрин www.natlib.uz

 

Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши сайт

1-ўрин www.kliniki.uz
2-ўрин www.salusvita.uz
3-ўрин www.med.uz

 

Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт

1-ўрин www.bozor.uz
2-ўрин www.esavdo.uz
3-ўрин www.click.uz

 

Энг яхши корпоратив сайт

1-ўрин www.slavyanka.uz
2-ўрин www.tps.uz
3-ўрин www.smartlab.uz
3-ўрин www.ipotekabank.uz

 

Сайёҳлик ва минтақавий-ўлкашунослик соҳасида энг яхши сайт

1-ўрин www.samcity.uz
2-ўрин www.jz.uz
3-ўрин www.ibt.uz

 

Энг яхши шахсий саҳифа

1-ўрин www.nasimov.uz
2-ўрин www.xushnudbek.uz
3-ўрин www.photobrothers.uz

 

Спорт соҳасидаги энг яхши сайт

1-ўрин www.pakhtakor.uz
2-ўрин www.manutd.uz
3-ўрин www.sports.uz

 

“Фестиваль янгилиги” махсус номинацияси

1-ўрин www.anhor.uz
2-ўрин www.redpen.uz
3-ўрин – берилмайди

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (13)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (2)

2 фикр

  1. Sayt dizayni juda mos tanlangan, yangiliklar xam dolzarb ! Tabriklayman.