Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 01.11.2014

Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь куни чақирилади

2014 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисини шу йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий муҳофаза қилинишини кучайтиришни, иқтисодиётнинг юқори ва барқарор суръатлар билан ўсишини, аҳоли бандлиги таъминланишини назарда тутган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет ... Батафсил »

Президент қарори асосида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

2014 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, шоиранинг 100 йиллиги “бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб” нишонланади. Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий ... Батафсил »

Юқорига