“Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича IX Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида, клуб расмий сайтида хабар берилган. Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган барча жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим. Хабарда таъкидланишича, бу йилги фестиваль ўйинлари жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Тановор садоси” ресторанида ўтказилади (мўлжал: “Зенит” заводи орқа томонида). Соат 9.00 дан жамоаларни рўйхатдан ўтказиш бошланади. Соат 9.30 да фестивалга старт берилади. Қўшимча маълумотларни ... Батафсил »
