Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 14.11.2014

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Gazeta.uz хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар (бу ерда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар назарда тутилган, – муал. изоҳ.), жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилиниши белгиланган. Хабарда амнистия актининг қўлланиш доираси ... Батафсил »

Бугун Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан амнистия акти муҳокамаси ҳам ўрин олган

Аввал хабар берганимдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь кунига чақирилган эди. Кеча ялпи мажлиснинг биринчи иш куни бўлиб ўтди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири – мазкур ялпи мажлисда амнистия тўғрисидаги масала муҳокама қилинадими деган саволдир. Кеча 12news.uz нашри Сенат ялпи мажлисининг кун тартибида амнистия акти муҳокамаси йўқлиги ҳақида хабар берди. Нашр ўз хабарида бу масала янги таркибда сайланадиган Сенат томонидан кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлаган. ... Батафсил »

2015 йилда 987,5 мингта иш ўрни ташкил этилади

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ҳам кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу Дастур «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини, аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг тамойиллари, устувор йўналишларини, тегишли мақсадли дастурлар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги кўрсатиб ўтилди. 2015 йилда иш ўринлари ташкил ... Батафсил »

Сенаторлар 2015 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Аввалроқ, Давлат бюджетини тасдиқлаш жараёнида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама қилинганлиги ва бир қатор солиқлар камайтирилганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Шунингдек, мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатини муҳокама қилиш асносида сенаторлар томонидан ижтимоий ... Батафсил »

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Муҳокама асносида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун солиқ юкини янада камайтиришдан, солиқ солиш тизимини соддалаштиришдан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлашдан ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат бўлиб ... Батафсил »

Юқорига